Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рекорд: АҚШ аҳолисининг 40 фоизи семизликдан азият чекади
Семизликдан азият чекувчи катта ёшли америкаликлар сони умумий аҳолининг деярли 40 фоизини ташкил қилиб, тадқиқотлар тарихи давомидаги рекорд кўрсаткични қайд этди. АҚШ тиббий статистика миллий маркази маърузасида шу ҳақида хабар берилди.
Ҳисоботга кўра, 2015-2016 йилда семизликдан азият чекувчи катта ёшли америкаликларнинг сони 1990-2000 йилга нисбатан 30 фоизга ошган. 2-19 ёшдаги америкаликлар ҳам семизлик муаммосига дуч келишмоқда: бу ёш гуруҳидагиларнинг 18,5 фоизи семизликдан азият чекади, бу кўрсаткич 15 йилда 33 фоизга ошган. Бироқ 2013-2014 йиллардаги кўрсаткичлар у қадар кескин фарқ қилмаган, ўшанда катта ёшлиларнинг 39,6 фоизи ва болаларнинг тахминан 17 фоизида ушбу касаллик қайд этилган.
Ҳисоботга кўра, семизликдан азият чекувчи аёллар ва эркаклар сони деярли бир хил. Таъкидлаш жоизки, 20-39 ёшдагиларга нисбатан 40-59 ёшлилар орасида семизликдан азият чекувчилар фоизи юқорироқ.
Мавзуга оид
21:50 / 30.04.2026
50 ёшгача бўлганларда саратон: олимлар касалликнинг энг кенг тарқалган сабабини аниқлади
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026