Ўзбекистон | 21:55 / 13.10.2017
26574
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбарияти ўз ходимларига Тошкентдан прописка сўраши мумкин

Фото: KUN.UZ

Энди Ёшлар иттифоқи тизимида самарали меҳнат қилган фидойи ёшлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида доимий пропискага эга бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 813-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тизимида самарали меҳнат қилган фидойи ёшлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти худудида доимий пропискага эга бўлишлари мумкин бўлади.

Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган, Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат рўйхатига 61-банд сифатида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қўшилмоқда.

Қайд этиш жоиз, мазкур қарор Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан «Ёшлар» уйларидан бирини сотиб олиш имкониятини беради.

Мавзуга оид