195 000 000 сўмга чув туширган фирибгар қўлга олинди
Юнусобод туманида ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ер майдонини сотишни ваъда қилиб, жами 195.000.000 сўм пулини алдаб олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди.
Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Юнусобод туманида 6 август куни соат 10.00 да, 1963 йилда туғилган, Анорзор кўчаси 10 уйда яшовчи Н.Ғ. Анорзор кўчаси 10 уйда, 1981 йилда туғилган, Учтепа тумани, Тақачи кўчасида яшовчи М.М.га Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Байтқўрғон ҚФЙда жойлашган ер майдонини сотишни ваъда қилиб, 35.000.000 сўм пулини, 2016 йил 18 февраль куни, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Товоқсой МФЙда жойлашган ер майдонини сотишни ваъда қилиб, 100.000.000 сўм пулини ва 22 май куни, ушбу ер майдони хужжатларини расмийлаштириш учун деб, 60.000.000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.Ғ.га нисбатан Юнусобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
13:40 / 20.08.2024
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди
13:02 / 23.07.2024
Юнусобод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
21:47 / 03.07.2024