Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар имтиҳонларни муваффақиятли топширишлари учун нима ейишлари кераклиги аниқланди
Фото: .pravmir.ru
Миянинг қисқа вақтга фаоллигини ошириш учун болалар имтиҳон олдидан черника ейишлари керак экан. Бундай фикрга Британиянинг Рединг университети олимлари келишди. Улар ўтказган тадқиқот натижалари ҳақида The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Олимлар кичик ёшдаги болалар гуруҳига топшириқ беришди: болалар компьютер эрканидаги стрелкаларни кузатиб, уларнинг йўналишига (чап, ўнг, юқори, паст) мос тугмани босишлари керак бўлган.
Топшириқ олдидан черника шарбатли ичимлик ичган болалар топшириқни бошқа болаларга нисбатан 10 фоизга аниқроқ ва тезроқ бажаришган.
Черниканинг фойдали томонлари, мисол учун, яллиғланишга қарши самараси ҳақида аввал ҳам маълум бўлган, бироқ янги тадқиқот бу резавор ўсимлик ақлий малакаларга ҳам ижобий таъсир қилишини исботлади.
Мавзуга оид
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қандай топшириш мумкин: тажриба, нархлар, тайёргарлик ва у нима учун керак?
12:42 / 16.09.2025