Жамият | 09:46 / 14.10.2017
7870
1 дақиқада ўқилади

Мексикада янги зилзила юз берди

Фото: Reuters

Мексика қирғоқларида 5,4 магнитудали янги зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар қилмоқда.

Ер ости силкинишлари маркази Оахака штатидаги Сан-Дионисио-дель-Мар шаҳридан 9 километр жануби-ғарбда жойлашган.

Зилзила ўчоғи 59,5 километрлик ер тубида бўлгани айтилмоқда.

Қурбонлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар ҳозирча йўқ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид