Жамият | 14:32 / 14.10.2017
8887
2 дақиқада ўқилади

Олимлар таълим ва ҳаёт давомийлиги ўртасидаги алоқани топдилар

Фото: Fotolia

Британиялик биологларнинг аниқлашича, олий ўқув юртларида таълим олган кишилар кам маълумотли замондошларидан кўра кўпроқ умр кечирадилар. Бундан ташқари, узоқ умр кўриш имконияти ортиқча вазнга эга бўлмаганлар учун юқори бўлади. Илмий иш Nature Communications журналида эълон қилинди.

Мутахассислар турли омилларнинг, шу жумладан генетик жиҳатларнинг узоқ умр кўришга таъсирини баҳоладилар. Биологларнинг тадқиқотларига кўра, деярли барча ёмон одатлар ДНК билан боғлиқдир. Аммо, генетика одамларда уларнинг пайдо бўлишини юз фоизга белгиламайди.

Бундан ташқари, Питер Жоши ва унинг ҳамкасблари, университетда ўтказиладиган ҳар бир йил ҳаётни тахминан бир йилга узайтиришини аниқладилар. Вазндаги ҳар бир қўшимча килограмм эса уни тахминан икки ойга қисқартиради. Чекиш ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Агар киши кунига бир қути сигарет чекаётган бўлса, у бу ўз умрини етти йилга қисқартиришини тушуниши керак. Энг муҳими, умр кўриш давомийлигининг таълимга боғлиқлигидир. Британиялик олимларнинг фикрига кўра, олий таълим муассасаларида ўқиш соғлом турмуш тарзига туртки беради, сабаби ёмон одатлар ҳақида ишончли маълумот олинади.

Мавзуга оид