Ўзбекистон | 22:32 / 14.10.2017
20628
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: «Асосий мақсад — одамларнинг даромадини ошириш»

Фото: Ўзбекистон24

Шавкат Мирзиёев Хива туманидаги «Раҳимберган ҳожи анбар» кўп тармоқли фермер хўжалиги даласида илғор деҳқон ва фермерлар билан суҳбатлашди, деб ёзади Президентнинг расмий сайти.

Мулоқотда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, одамлар тафаккури, меҳнатга муносабатида рўй бераётан ўзгаришлар ҳақида сўз борди. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқалардан самарали фойдаланиш, такрорий экинлар экиб, қўшимча даромад топишнинг аҳамияти таъкидланди.

«Бу ислоҳотлардан асосий мақсад — одамларнинг даромадини, юртимиз файзу баракасини оширишдир. Токи ишлаганлар меҳнатининг роҳатини кўрсин, халқимиз бой бўлсин», деди давлатимиз раҳбари.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид