Жамият | 14:00 / 15.10.2017
33077
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Андижондаги муҳташам “O’ZBEGIM” савдо ва кўнгилочар маркази 1 ёшда

Андижон шаҳрининг рамзларидан бирига айланишга улгурган “Ўзбегим” савдо ва кўнгилочар маркази иш бошлаганига бир йил тўлди. Шаҳарга ташриф буюрган ҳар қандай меҳмон, албатта муҳташам “Ўзбегим” савдо ва кўнгилочар марказига ташриф буюриши аниқ.

Мазкур иншоотда барча қулайликларни ўзида мужассам этган ҳолда замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш комплекси ташкил қилинган.  

Марказда бир вақтнинг ўзида 4000 кишини қамраб олиш имконияти мавжуд. Жумладан, комплексда хар хил хизмат турдаги ресторан ва кафелар, энг охирги технология асосида кинотеатр заллари, замонавий болалар ўйингоҳи, озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший буюмлар савдо мажмуалари мижозлар хизматида.  

Айни пайтда ушбу марказга бир кунда 15 мингдан зиёд киши ташриф буюраётгани ундаги шароитлар тўкислигидан дарак. Масканда миллий таниқли брендлари билан бир қаторда жаҳонга машҳур “Chilli- Mili”, “Tic-tac” хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.

“Ўзбегим” маскани ўзининг бир ёшни қаршилаган таваллуд кунида аҳоли учун бепул совғалар, чегирмалар ва турли байрам тадбирлари инъом этди. Минглаб меҳмонлар саҳнада таниқли эстрада юлдузлари томонидан ижро этилган қўшиқларга жўр бўлиб, рақсларга тушдилар. 

Мавзуга оид