Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивали очилишида кутилмаган ҳолат юз берди
15 октябрда Сочининг "Большой" муз саройида Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивали очилиш маросимида кутилмаган ҳолат юз берди. Бир йигит саҳнага чиқиб, севган қизига учинчи марта турмушга чиқиш таклифини билдирган. Қиз охири "эриб", унга розилик берган.
"Мен, Владикавказдан Гошаман. Гап шундаки, залда қаердадир мен икки марта таклиф билдирган қиз ўтирибди", деб айтди қизил костюмда бўлган йигит.
"Кристина, кўряпсанми, сен учун нималарга қодирман", деб ўз сўзини давом эттирган ошиқ. Бироздан кейин саҳнага қизнинг ўзи чиқиб келган. Гоша севган қизи саҳнага чиқиб келгунча "Сплин" гуруҳининг "Мое сердце" қўшиғини куйлаб турган. Йигит ёнига севгилиси келгач, унинг олдида бир тиззасига ўтириб, турмушга чиқиш таклифини билдирган. Қиз бу гал "Ҳа" деб жавоб берган. Томошабинлар эса уларни қўллаб-қувватлаб туришган.
"У рози", деб айтган йигит ва ёрининг қўлига узук тақиб қўйган. Ёшлар саҳнани тарк этишгач, маросим давом этган.
XIX Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивалининг асосий воқеалари Сочидаги Олимпия боғида 15-22 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:00 / 16.05.2024
Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорлиги 30 йиллигини фестиваль, кўргазма ва гала-концерт билан нишонламоқда
11:32 / 01.07.2022
Путин Индонезия президентига у илк бор Россияга келганини айтди. Лекин улар олти йил аввал Сочида учрашишганди
15:17 / 11.06.2022
Тошкентдан Краснодар ва Ростовга авиақатновлар Сочи шаҳрига амалга оширилади
08:29 / 26.01.2022