08:10 / 15.10.2017
5858

«Наполи» тезлик олди. «Рома» сафарда мағлуб этилди 

«Наполи» Италия А Сериясининг 8-турида «Рома» билан ўйнади. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол 20-дақиқада Лоренцо Инсинье томонидан урилди. Бу вазиятда Файзи Ғулом чап қанотдан тўпни Дрис Мертенсга оширди, бельгиялик футболчи рақиб жарима майдонига кирди ва тўпни Инсиньега оширди, лекин тўп Даниэле Де Россига келиб тушди, лекин у тўпни Лоренцога топшириб қўйди ва ҳужумчи осонлик билан дарвозабонни доғда қолдирди.

Эндиликда «Наполи» А Серияда қаторасига саккизинчи ғалабани нишонлади ва 24 очко билан турнир жадвалида яккапешқадамга айланди. Иккинчи ўриндаги «Ювентус» бу турда «Лацио»га ютқазди ва неаполликлардан 5 очко ортда қолмоқда (19 очко), «Рома» 15 очко билан бешинчи ўринда.

Италия чемпионати
8-тур

Рома – Наполи 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 20 Инсинье.
Рома – Алиссон, Бруно Перес, Манолас (Фасио, 59), Жезус, Коларов, де Росси, Пеллегрини (Жерсон, 78), Флоренци (Ундер, 71), Найнгголан, Перотти, Джеко.
Наполи – Рейна, Хюсай, Альбиоль, Кулибали, Ғулом, Аллан, Жоржиньо (Диавара, 73), Ҳамшик (Зелиньски, 71), Каллежон (Рог, 82), Мертенс, Инсинье.
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (43), де Росси (53), Фасио (79), Ғулом (90).

Top