Жаҳон | 09:10 / 15.10.2017
18538
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея ўз халқи келажагига рахна солувчи исталган душманни яксон қилишини айтди

Фото: AFP

Шимолий Корея парламенти раиси ўринбосари Ан Дон Чхун Шимолий Корея ўз халқи келажагига таҳдид солувчи исталган душманни йўқ қилишни олдига мақсад қилиб қўйганини айтди.

"Биз россиялик болалар ва қизларнинг Парламентлараро иттифоқнинг 137-ассамблеяси очилиши маросими сўнгидаги чиқишларини кўрдик. Бизнинг давлат ҳам шундай келажаги бўлишини истайди. Бу тинчлик ва фаровонликдир. Бундай тинчликка эришиш учун бизнинг келажакка халақит берувчи барча душманларни қатъиян йўқ қиламиз", деб айтган журналистларга тадбирлар якунлангандан сўнг Ан Дон Чхун. У "Бу бизнинг истакларимиздир", деб қўшимча қилди. 

Аввалроқ Шимолий Кореяда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Кореяни йўқ қилиш ҳақидаги кескин сўзлари жавобсиз қолмаслиги айтилганди. Бу ҳақда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ен Хо Пхеньянда ТАСС ахборот агентлиги журналистлари билан суҳбатда айтиб ўтган.

У "Шимолий Корея армияси ва халқи "оловли дўл" ёғдириш билан америкаликлар билан ҳисоб-китоб қилиб қўйиш кераклигини қатъиян талаб қилаётганини" айтган. Дипломат шунингдек "Шимолий Корея чексиз кучга эгалигини, АҚШ учун эса товон тўлаш вақти келганини" айтган.

14 октябрда Санкт-Петербургда 173 та давлат парламентини бирлаштирувчи, дунёнинг энг "кекса" сиёсий ташкилотларидан бири – Парламентлараро иттифоқнинг 137-ассамблеяси очилди. 

Ушбу ташкилот дунёдаги энг нуфузли ва катта таъсирга эга халқаро парламент ташкилотларидан бири ҳисобланади. Унга 173 давлат аъзо ҳисобланади.

Мавзуга оид