Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев: ҳалоллик ва демократия АҚШда ҳам йўқ
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев мамлакатда ўтган президентлик сайловларини кузатиб борган халқаро кузатувчилар миссияси раҳбарлари билан учрашувда АҚШда ҳам ҳалоллик ва демократия йўқлигини айтган.
Унинг айтишича, Барак Обаманинг ёрдамчиси Майкл Макфол ОАВга Қирғизистондаги сайловларда амалдаги президент сафдоши ғалаба қозонганини айтган. "Албатта, агар АҚШ қўллаб-қувватловчи номзод ютганда, улар булбул каби сайрардилар", деб айтган Атамбоев.
Атамбоевнинг айтишича, сайловларда ташқаридан молиялаштириш бўлганига қарамай, Қирғизистон ўз мустақиллигини ҳимоя қила олди.
Учрашувда МДҲ, ЕХҲТ, ШҲТ, Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти, Европа парламенти ҳамда Ўзбекистон, Россия ва Хитой миссиялари раҳбарлари иштирок этишган.
Қирғизистонда 15 октябрда ўтган сайловларда мамлакатнинг собиқ бош вазири Сооронбай Жээнбеков ғалаба қозонди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026