Фан-техника | 21:00 / 16.10.2017
10223
2 дақиқада ўқилади

iPhone X'нинг илк партияси заводни тарк этди

Хитойлик манбаларга кўра, ниҳоят, iPhone X'нинг биринчи партияси етказиб берувчиларга жўнатилди. Маълумотларда таъкидланишича, партия икки мамлакатга мўлжалланган, етказиб берилувчи қурилмаларнинг умумий сони 46 500 тани ташкил қилади. Бу аввалги моделларга нисбатан анча кам, шундай экан, смартфон етишмовчилиги кутилмоқда, дейилади Hi-Tech нашрида.

3 ноябрга улгуриладими?

Манбага кўра, биринчи iPhone X Нидерландия ва Бирлашган Араб Амирликларига жўнатилган. Бу 3 ноябрга қадар Foxconn заводини яна бир неча партия тарк этишини билдиради.

Янги йилгача сотиб олишнинг иложи йўқ

Apple "флагманларининг флагмани"ни ишлаб чиқариш ҳажмига доир сўнгги баҳолар ҳафтасига 400 минг донани ташкил қилмоқда. Ҳатто буюртма ижроси орқага сурилса-да, барибир Янги йилгача, эҳтимол ундан кейин ҳам давом этувчи дефицит юзага келади.

Талаб — 1 000 000 дона

Манбага кўра, заводнинг "самарадорлигининг пастлиги"  TrueDepth 3D-камера компонентларининг етишмовчилиги билан боғлиқ. Бундан аввал кунига 10 мингдан камроқ iPhone X ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар қилинганди - бу эса камлиги аниқ. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қурилма сотувга чиққунга қадар iPhone X'га бўлган талаб 1 миллиондан кам бўлмайди.

Мавзуга оид