Жаҳон | 23:17 / 16.10.2017
12345
1 дақиқада ўқилади

Шойгу: Суриядаги операция якунига етмоқда

Фото: Алексей Дружинин/Россия президенти матбуот хизмати/ТАСС

Суриядаги операция якунланмоқда, шу сабабли зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган бир қатор масалалалар бор, деб айтди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу. Вазир бу ҳақда Тел-Авивда исроиллик ҳамкасби Авигдор Либерман билан учрашувда айтиб ўтди.

"Сурия билан боғлиқ барча нарсани алоҳида муҳокама қилишни истардик. У ердаги операция якунланиш арафасида. Шу муносабат билан зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган бир қатор масалалар бор", деб айтган Шойгу.  

Шойгу Яқин Шарқдаги вазиятга тегишли масалаларни ҳам муҳокама қилишни таклиф қилган. "Дунёда террорчилик фаоллашган ҳозирги шароитда халқаро ҳамжамиятнинг бу ёвузликка қарши курашда жипслиги талаб қилинади", деб айтган Шойгу ва музокаралар "икки давлатнинг бир-бирини яхшироқ тушунишида ҳамда Россия ва Исроил қуролли кучлари ўртасида дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланишига кўмак беришини қўшимча қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид