Ўзбекистон | 22:19 / 17.10.2017
7331
1 дақиқада ўқилади

Барча нотариусларга легаллаштириш талаб этиладиган ҳужжатларни шаҳодатлаш ҳуқуқи берилди

Бугунги кунга қадар чет элда амал қилишга мўлжалланган қонунийлаштириш (легаллаштириш) талаб этиладиган ҳужжатларни шаҳодатлаш фақатгина муайян нотариуслар томонидан амалга оширилиб келинмоқда эди.

Эндиликда фуқаролар чет элда амал қилишга мўлжалланган қонунийлаштириш (легаллаштириш) талаб этиладиган ҳужжатларни шаҳодатлаш масаласида ўзлари учун қулай бўлган нотариал идорага мурожаат этишлари мумкин, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги расмий веб саҳифаси

Мазкур ўзгартиришлар давлат хизматларини кўрсатишда аҳолига қулай шароитлар яратиш, фуқароларга тезкор ва сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатишга қаратилган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид