Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нотариусларга янги ваколатлар берилмоқда
Айрим талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатлари ёзиш тартиби жорий этилади.
Фото: e-notarius
“Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан БҲМнинг 1000 бараваригача бўлган қуйидаги низосиз талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатлари ёзиш тартиби жорий этилади:
🔹 нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаб;
🔹 ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб;
🔹 ижара тўловлари, кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорларидан мажбурий бадал ва тўловлар, коммунал ва алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаблар.
Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегараси 65 ёшдан 70 ёшга оширилади.
Бунда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра нотариус ўз розилиги билан иш фаолиятини 70 ёшгача амалга ошириши мумкин.
Мавзуга оид
08:48 / 20.11.2025
Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилади
12:52 / 05.11.2025
Орфан ва ирсий касалликларга чалинган болаларга ёрдам дастури тасдиқланди
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
14:47 / 04.11.2025