Жаҳон | 08:33 / 17.10.2017
10600
2 дақиқада ўқилади

Дипломат: Корея ярим оролидаги ядро уруши исталган вақтда бошланиши мумкин

Фото: AP

Корея ярим оролидаги вазият Қўшма Штатларнинг ҳаракатлари сабабли энг жиддий ҳолатга келиб қолди ва исталган вақтда минтақада ядро уруши бошланиши мумкин. КХДРнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Ким Ин Рён Бош Ассамблея 1-қўмитасининг мажлисида шундай баёнот берди. 

Унинг сўзларига кўра, ҳеч бир мамлакат “АҚШнинг Шимолий Корея учраган бевосита ва кескин ядро таҳдидига тўқнаш келмаган”. Шунга кўра, Пхеньян бу вазиятда ўзини мудофаа қилишга тўла ҳақлидир. “АҚШнинг қуруқлик қисми бизнинг ракеталаримиз ета оладиган масофада жойлашган. Агар АҚШ бизнинг муқаддас заминимизга бир дюм киришга уринган тақдирда ҳам улар Ер юзининг бирор бурчагида бизнинг ўч олишимиздан қутилиб қолмайди”- дея таъкидлаган Ким Ин Рён. 

Унинг ёдга олишича, АҚШ 1957 йилда Ж.Кореяга ядро қуролини келтирган. Бундан ташқари, 40 йилдан бери стратегик қуроллардан фойдаланган ҳолда йирик ҳарбий машғулотлар ўтказиб келади. Шу йилнинг март-апрель ойларидаги машғулотларда 300 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар қатнашди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид