Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:39 / 17.10.2017
4109
1 дақиқада ўқилади
Дональд Трамп ноябрь ойининг илк ҳафтасида Японияга боради
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг илк Осиё сафари доирасида 5-7 ноябрь кунлари Японияга ташриф буюради. Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби ўринбосари Кота Ногами эълон қилди, деб хабар қилмоқда ТАСС.
"Ташриф 5 дан 7 ноябргача бўлиб ўтади", - деган бош котиб ўринбосари. Ногами, шунингдек, Япония Трамп Осиё сафари доирасида ташриф буюрадиган илк мамлакат бўлишини таъкидлаган. Шундан сўнг, Америка етакчиси Жанубий Корея ва Хитойга йўл олади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш