Фарғона водийси судлари USAID ва БМТдан мультимедиа ускуналарини олди
«Қонун устуворлиги соҳасида шериклик» лойиҳаси Фарғона водийсининг фуқаролик ишлари бўйича 15 туманлараро судига E-SUD миллий электрон суд юритуви ахборот тизимига уланиш имконини берадиган 57 та замонавий компьютер мажмуаларини тақдим этди.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судида ушбу тадбирга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен иштирок этди.
Янги техника Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт бўйича Агентлиги (USAID) ва БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасида шериклик» лойиҳаси доирасида тақдим этилди.
Жами 60 минг долларлик мультимедиа ускуналари E-SUD инновацион электрон суд юритуви тизимига уланиш имконини беради, бу ишларни кўриб чиқиш учун вақтни сезиларли қисқартиради ва фуқароларнинг суд тизимига кенгроқ киришини таъминлайди.
E-SUD тизими 2013 йилда ишлаб чиқилган ва ўша пайтда фақат битта синов тариқасидаги судда ишлаган. Бугунги кунга қадар бутун мамлакат бўйлаб E-SUD тизимидан фойдаланиш бўйича семинарларда 950 га яқин мутахассислар тайёрланди ва тизим фуқаролик ишлари бўйича барча 75 та судда фаолият юритмоқда. E-SUD тизимини жорий этиш натижасида ҳужжатларни йўқотиш ҳолатлари бутунлай йўқолди ва кўрсатилаётган хизматлар самарадорлиги 50 фоизга ошди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
11:59 / 05.11.2024