Жаҳон | 18:00 / 17.10.2017
14946
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Порошенкога маслаҳат берди

Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили Олий рада деворлари ёнидаги митинг давомида Украина президенти Пётр Порошенкони истеъфога чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди.

«Агарда, кун охирига қадар бу инсонлар халқ фойдаси учун ҳеч қандай қарор қабул қилмайдиган бўлса, биз кейинги талабларимиз ҳақида ўйлаб кўришимиз лозим. Порошенко бор экан – тараққиёт, коррупция билан кураш бўлмайди. Порошенко бор экан – қашшоқлик бўлади! Порошенко бор экан – муҳожирлик тўхтамайди!» - дея Саакашвилининг сўзларини келтиради «Украинская правда» .

Шу билан бирга, унинг маълум қилишича, Порошенко ўз лавозимидан кетиш ҳақида ўйлаб кўриши лозим.

«Унда ҳали вақт бор! Бу менинг ультиматумим эмас, бу менинг маслаҳатим», - дея маълум қилди Саакашвили.

Мавзуга оид