Жамият | 12:35 / 17.10.2017
4754
1 дақиқада ўқилади

Сергелида қўшнисига қасддан ўртача оғир тан жароҳати етказган шахс қўлга олинди

Сергели туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда қўшнисига қасддан ўртача оғир тан-жароҳати етказган шахсни қўлга олишди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Сергели туманида 25 сентябрь куни соат 18.00ларда, Биродарлик 8-даҳаси 34 уй олдида, 1995 йилда туғилган, Биродарлик 8-34-уйда яшовчи В.А., ўзаро жанжал оқибатида, қўшниси, 1975 йилда туғилган, Биродарлик 8-34-уйда яшовчи К.А.ни қўли билан уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланиб, ушланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели туман ИИБ томонидан фуқаро В.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид