Жаҳон | 21:30 / 17.10.2017
14821
2 дақиқада ўқилади

Журналист ўлими. «Панама ҳужжатлари»ни ўрганаётган Дафна Галиция ҳалок бўлди

Мальтадаги таниқли блогер, журналист-изқувар Дафна Каруана Галиция машинасига ўрнатилган бомбанинг ҳаракатга келтирилиши билан ҳалок бўлди. У сўнгги икки йил давомида «Панама архиви» ёхуд «Панама ҳужжатлари» номи билан танилган лойиҳа устида иш олиб бораётганди. Шунингдек, у маҳаллий банк вакилларининг пул ювиш механизмларини ёки уларнинг онлайн-ўйин мафиялари билан алоқадорлигини фош этиб келарди. Guardian нашрининг ёзишича, унинг сайтдаги ўқувчилари маҳаллий расмий нашрларга ташриф буюрувчи ўқувчилар сонидан ортиб кетган.

Times of Malta нашрининг таъкидлашича, Галиция хоним ўлимидан 15 кун илгари полиция маҳкамасига бориб, унга таҳдидлар қилинаётгани ҳақида хабар берганди. Бундан бир неча ойлар аввал, журналист мамлакат Бош вазири Жозеф Мускатнинг турмуш ўртоғи ва яқин дўстларини давлат паспортларини сотишда, Озарбойжон президенти оиласидан пора олганликда айблаган. Дафна Кауана Галициянинг ўлимида сўнг, Бош вазир зудлик билан матбуот анжуманини ўтказиб, журналист унинг ашшадий танқидчиси бўлганини, аммо бу иш ўта кетган разолат ҳисобланишини таъкидлади. У қотиллик сабабини аниқлаш учун АҚШ ФҚБ ёрдамига таянишини билдирди.

Маълумот учун, журналист иш олиб борган лойиҳа Мальтада энг илғор юридик Mossack Fonseca​ фирмасига тегишли ҳужжатларнинг айланма йўллар билан бошқа шахсларнинг қўлига тушиб қолгани билан боғлиқ. Унда 1977 йилдан то 2015 йилга фирма хизматидан фойдаланган мижозлар, уларнинг фаолияти ҳақида маълумотлар яширинган, деб иддао қилинади. 

Ассанж Мальтада ўлдирилган журналистнинг "қотиллари" ҳақидаги маълумот учун 20 минг евро ваъда қилди

Мавзуга оид