Жамият | 18:59 / 18.10.2017
19308
1 дақиқада ўқилади

«Титаник»нинг ҳалок бўлган йўловчиси мактуби аукционга қўйилди

Буюк Британияда 1912 йилги чўкиб кетган «Титаник» кемаси йўловчиси томонидан ёзилган мактуб аукционга қўйилди, деб хабар бермоқда Independent.

Нашр маълумотларига кўра, бу лайнер ҳалокатга учрашидан олдин унинг бортидаги йўловчи томонидан ёзилган энг сўнгги мактуб. 

Мактуб муаллифи – биринчи класс йўловчиси Александр Оскар Хольверсон. Фожиа оқибатида у ҳалок бўлган, бироқ ўзи билан бирга саёҳатга чиққан турмуш ўртоғи омон қолган.

Хольверсоннинг онасига йўлланган мактубида шундай дейилади: «Бу кема жуда катта ҳамда қимматбаҳо меҳмонхона каби жиҳозланган. Агарда ҳаммаси яхши кечса, биз Нью-Йоркка чоршанба куни етиб келамиз».

Мактуб Henry Aldridge & Son аукцион уйи томонидан савдога қўйилади, унинг қиймати 60-80 минг фунтга баҳоланмоқда.

Мавзуга оид