Жамият | 16:59 / 19.10.2017
6216
1 дақиқада ўқилади

8,5 млн сўмлик ўғрилик фош этилди

2017 йил 26 июндан 27 июнга ўтар кечаси, номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро О.Р.нинг хонадони эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли бўлган жами 8.640.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган А.А. содир этганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид