Жаҳон | 12:10 / 19.10.2017
12027
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда худкуш ҳужуми оқибатида камида 70 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги Майвонд туманида жойлашган ҳарбий база яқинида иккита автомобиль портлатилди. Ҳодиса оқибатида камида 70 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Tolo News.

Телеканал маълумотига кўра, портлашлар худкуш-террорчилар томонидан амалга оширилган. Афғонистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий базага ҳужумни тасдиқлади, деб хабар бермоқда 1TV.

Жароҳатланганлар сони ва ҳужум тафсилотлари ҳозирча аниқ келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни ҳам Афғонистонда бирданига иккита портлаш юз бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид