Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Apple қурилмасининг видеоси тарқалди
Apple компаниясининг "Лойиҳа "Титан" ишчи номини олган янги қурилмаси прототипининг видеоси тарқалди. Видео ижтимоий тармоққа ишбилармон Макалистер Хиггинс томонидан жойлаштирилди.
Гап автомобиль томига ўрнатилган камера ва датчиклардан иборат тизим ҳақида бормоқда. Улар атрофни таҳлил қилиб, автопилот ёрдамида машинани бошқариш имконини беради. TechCrunch шу ҳақида хабар берди.
Хиггинснинг маълум қилишича, тизим автомобиль атрофидаги картинани уч баробар катталаштирувчи 12 та "лидар" - махсус оптик сканерни ўз ичига олган. Унинг тахминларига кўра, қурилманинг ҳисобловчи қисми юкхонага яширинган.
Бундан аввал ОАВда Apple'нинг 2019 йилда ўз электромобилини ишлаб чиқариш режалари ҳақида хабар тарқалганди, бироқ сўнгги пайтларда экспертлар компаниянинг мавжуд машина моделларига ўрнатиш мумкин бўлган автопилотни яратишга эътибор қаратаётгани ҳақида ёзишмоқда.
Мавзуга оид
21:07 / 06.04.2026
Apple букланадиган iPhone ишлаб чиқаришни бошлади
22:08 / 24.03.2026
Apple компанияси iPhone смартфонлари дизайнини кескин ўзгартириши кутилмоқда
08:34 / 06.03.2026
MacBook Neo — Apple’нинг энг ҳамёнбоп янги ноутбуги
21:57 / 04.03.2026