Жаҳон | 11:10 / 19.10.2017
11894
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг йирик экспортчиси бўлиши керак – Назарбоев

Фото: Tengrinews

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қишлоқ хўжалик ишчиларини йиғим-терим кампанияси муваффақиятли якунлагани муносабати билан табриклади, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.

«Ҳосилни йиғиб олиш – нафақат аграрчилар, балки бутун мамлакатимиз учун ҳам муҳим воқеалардан бири. Йиғим-терим кампаниясининг натижалари давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий барқарорлик даражасини аниқлайди. Сизларнинг фидокорона саъй-ҳаракатларингиз туфайли Қозоғистон яна бир бор ўзининг етакчи ғалла давлати мақомини тасдиқлади», - дейилади давлат раҳбари табриги мактубида.

Жорий йилда 21 миллион тоннадан ортиқ ғалла йиғиб олинди, уларнинг учдан икки қисми юқори сифатли навлардир ва халқаро стандартларга жавоб беради.

«Давлат томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасини тизимли қайта ўзгартириш ва диверсификация қилиш сиёсати олиб борилмоқда. Уни янада ривожлантиришнинг энг муҳим шарти - қайта ишланган маҳсулотларни чиқаришга ўтиш. Мамлакатимиз экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлиши керак», - дея таъкидлаб ўтди Назарбоев. 

Мавзуга оид