Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус ва Мўйноқда "Орол балиқларидан 99 таом" номли фестиваль бўлиб ўтади
Корақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида 24-25 октябрь кунлари "Орол балиқларидан 99 таом" гастрономик фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон туризм қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Шу кунлари шунингдек атоқли қорақалпоқ ёзувчилари Бердақ ва Ажиниёз шарафига халқаро шеърий-мусиқий фестиваль, халқаро экофестиваль ва "Орол денгизи ва Мўйноқнинг тикланиши" мавзусидаги анжуман бўлиб ўтади.
"Фестивалларнинг маданий қисми бой бўлишига ваъда берилмоқда", деб айтилган хабарда.
Мўйноқ тумани ва Орол денгизи соҳилларида янги туристик инфратузилма, чодирли лагерлар яратилди, жиплар ва квадроциклларда сафарилар ўтказиш йўлга қўйилди.
Жорий февраль охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мўйноқни ривожлантириш дастурини тасдиқлаганди. Унга кўра собиқ порт шаҳри сайёҳлик марказига айлантирилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:00 / 14.03.2026
Сирдарёда балиқ овлаганлар табиатга қарийб 520 миллион сўмлик зарар етказди
08:35 / 12.01.2026
Мўйноқда янги қудуқдан саноат миқёсида газ оқими аниқланди
23:25 / 27.12.2025
Навоийда ноқонуний тарзда қарийб ярим тонна балиқ овлаганлар ушланди
07:35 / 22.11.2025