Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Текширишларни рўйхатга олиш электрон китобининг мобил версияси ишлаб чиқилди
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларнинг қонунийлиги устидан назоратни таъминлаш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади, деб ёзади вазирлик расмий сайти.
Шунга кўра, вазирлик томонидан текширишларни рўйхатга олиш электрон китоби такомиллаштирилиб, унинг мобил версияси ҳам ишлаб чиқилди.
Ушбу тизимдан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъекти (фойдаланувчи) электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда etk.minjust.uz сайтига кириши ҳамда пароль олиши лозим.
Тадбиркорлик субъектлари текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон тизимидан фойдаланиш орқали текширишларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва текширишларнинг режа-жадвали билан танишиш, адлия органларининг «ишонч телефони» рақамларига ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат йўллаш имкониятига эга бўлади.
Ушбу тизим назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилаётган текширишларнинг қонунийлигига тезкорлик билан баҳо беришга, уларнинг фаолиятига ноқонуний равишда аралашувларга чек қўйишга, бузилган ҳуқуқ ва манфаатларни тиклашда муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
09:09 / 11.07.2026
Энди овчилик гувоҳномаси учун курс ва тестдан ўтиш талаб этилади
10:20 / 08.07.2026
Паст хавф тоифасидаги нодавлат таълим муассасалари текширилмайди
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026