Жаҳон | 22:20 / 20.10.2017
23214
3 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШдан қандай ўзиб кетишни билади. Бу юз берадими? 

Хитой коммунистик партиясининг 19-Конгрессида айтилишича, мамлакат 2030 йилга қадар «сунъий онг» технологияси асосида ишлаб чиқарилган товарларни етказиб берувчи энг илғор давлатга айланади. Хитойлик коммунистларнинг фикрича, белгиланган муддатга қадар мамлакатда умумий қиймати 150 миллиард АҚШ долларига тенг, «сунъий онг» тармоғида фаолият кўрсатувчи катта саноат пайдо бўлади.

Агар «ойни забт этиш» ташаббуси амалга ошса, амалдаги ҳукумат нафақат, Хитой жамиятида, балки бутун дунёда геосиёсий таъсирини оширади. Назарий жиҳатдан лойиҳани амалга ошириш учун мутасаддилар қўлида барча шароитлар мавжуд: 700 миллиондан ортиқ интернет фойдаланувчилари «тажриба қуёнчалари» бўлса, улкан мамлакат иқтисодиёти молиявий таъминотнинг асоси бўла олади.

Энг аввало, Хитой ҳукуматининг АТ лойиҳаларни ривожлантиришнинг маҳаллий дастурига эътибор қаратиш лозим. Иқтисодий қолоқ провинциялардан бири сифатида эътироф этилган Гуйчжоу айни пайтда Хитойдаги энг катта «data hub»​ (АТ макони) ҳисобланади. Apple, Alibaba, Tencent ва Qualcomm каби етакчи компаниялар провинцияда ўзининг дата марказларини очган. Айтиш мумкинки, ана шундай тенденцияни дуч келган бошқа провинцияда ҳам учратиш мумкин, бундай ўзгаришга маҳаллий ҳокимиятларнинг турли имтиёзлар билан АТни ривожлантириш таклифини мустақил тақдим этиши сабаб бўлмоқда.

Пентагон ҳарбийлари томонидан тайёрланиб, кенг жамоатчиликка ошкор этилмаган ҳисоботда айтилишича, Хитойнинг АҚШдаги «сунъий онг» технологиясини ривожлантиришга киритаётган сармояси йилдан-йилга ошиб бормоқда, деб ёзади Reuters.

«​Америка қаъла»​сини барпо этиб турган амалдаги президент Дональд Трамп Транс-Атлантика шартномасини бекор қилиш, мигрантларга қарши курашиш ҳамда Париж иқлим ўзгариши келишувидан чиқиб кетар экан, Хитой барчасини тўғри бажармоқда. «​Бир макон, бир йўл»​ лойиҳаси, Париж иқлим ўзгариши келишувини қўллаб-қувватлаш ва янги дастурни эълон қилиш - Хитойнинг ҳаракатлари асосланганини билдиради.

Россия Коммуникация ва алоқа вазири Николай Никифоров XIX ​Халқаро ёшлар фестивалида мамлакатга 1 миллион нафар АТ мутахассислари зарурлигини билдирганди. Бироқ, Сбербанк бошқарув раиси Герман Грефнинг айтишича, дастурчиларга талаб сўниб бормоқда. 

«Муҳандислик урфга айланганда, барча ўзини шу соҳага урди. Энди ёшлар дастурчи бўлишни орзу қилади. Аммо дастурчилар асри аллақачон тугаб бўлди, ҳозир ғайратли кишилар асри келган», дейди у. Россиялик молиячининг фикрида қанчалик жон бор, буни Хитойнинг мувафаққиятига қараб баҳо берамиз.​

Айни пайт, Хитойда арзон ишчи кучи, авторитар тизим, ҳурфикрли инсонларни қатағон қилиш, балки давлатнинг ташқи сиёсатда обрўсини тушириб қўйиши мумкин. Аммо дунёнинг иккинчи рақамли иқтисодиётини бошқариб турган шарқий Осиё вакиллари олдига ҳалигача бундай таҳдид қўйилгани йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид