Жаҳон | 20:00 / 20.10.2017
27740
1 дақиқада ўқилади

Испания ҳукумати Каталония бўйича қарор қабул қилди

Фото: AFP

Испания социалистик ишчи партияси ва Испания ҳукумати 2018 йил январида Каталония парламентига муддатдан аввал сайловлар ўтказишга келишиб олишди. Бу ҳақда партия вакили Кармен Кальвога иқтибос келтирган ҳолда El Pais нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Испания бош вазири Мариано Рахой бу маълумотни тасдиқлашдан бош тортган. У 21 октябрда вазирлар кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказмоқчи.

«Биз қабул қилаётган барча чораларимизни эртага эълон қиламиз», деб айтган Рахой.

Испания ҳукумати Каталониянинг мухторият сифатидаги мақомини тўхтатишга ваъда қилган.

Мавзуга оид