Жаҳон | 23:24 / 20.10.2017
17801
2 дақиқада ўқилади

Раққа ҳалоскорлари: Биз бу ғалабани бутун инсониятга бағишлаймиз

Фото: Gabriel Chaim / AP

ИШИД ўзига пойтахт қилиб олган Суриянинг Раққа шаҳри жангарилардан тўлиқ тозаланди. Бу ҳақда 20 октябрда "Сурия демократик кучлари" (СДК) курд-араб коалициясининг вакили Талал Силло шаҳар марказида ғалаба муносабати билан ўтган маросимда айтиб ўтди. Ҳозир Раққани миналардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда, шундан кейин шаҳар СДК томондан қўллаб-қувватланувчи фуқаролик кенгаши бошқарувига ўтади.

Шаҳарнинг озод этилишига бағишланган маросим ИШИД жангарилари аввал турма сифатида қўллаган спорт стадионида бўлиб ўтди. Шу ерда уч кун аввал коалиция қўшинлари ва террорчилар ўртасида ҳал қилувчи жанг кечган. Маросимда Раққани озод этишда қатнашган ҳарбийлар, шаҳарнинг фуқаролик кенгаши аъзолари иштирок этишган. 

"Биз бу ғалабани бутун инсониятга бағишлаймиз. Биз Раққа шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудлар устидан назоратни ички хавфсизлик кучларига топширамиз", деб айтган Силло.

Раққа учун жанглар 2017 йил июнидан бери олиб борилган. Жанглар 17 октябрда якун топган.

Мавзуга оид