Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўққиз ёшли «ҳайдовчи» бўлган жип тўхтатилди, боланинг ёнида гиёҳванд модда ва қурол бўлган
Фото: Украина Патруль полицияси
Украинанинг Ровнен вилоятида полициячилар жипни тўхтатишди, унинг бошқарувида тўққиз ёшли бола бўлган. Бу ҳақда Украина Патруль полицияси Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Маълум бўлишича, болага йўловчи ўриндиғида ўтирган унинг 33 ёшли отаси автомобиль ҳайдашга рухсат берган. Полициячилар эркакдан ҳужжатлар тақдим этишни сўрашган, сўнг машина салонидаги қуролга эътибор қаратишган. Фуқарода қурол олиб юриш учун ҳеч қандай ҳужжатлар бўлмаган.
Шундан сўнг тўққиз ёшли бола ҳожатхонага бориш учун рухсат сўраган ва йўл-йўлакай 25 та таблетка бўлган пакетни отиб юбормоқчи бўлган. Тахминларга кўра, таблеткалар гиёҳванд моддалар, дея таъкидлаб ўтишган полициядан.
Эркак жаримага тортилди, бола эса қонунбузарнинг рафиқасига топширилди. Энди ҳодиса бўйича терговчилар иш олиб боради, дея маълум қилишди полиция вакиллари.
Мавзуга оид
09:09
Россияда барча “фронт учун” ишлаши керак — Путин
20:41 / 20.04.2026
Украинадаги уруш роботлар ва дронлар қарама-қаршилигига айланиб бормоқда – ОАВ
18:48 / 20.04.2026
Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони 4,8 мингдан ошди – ОАВ
16:40 / 20.04.2026