Жамият | 11:39 / 21.10.2017
31517
3 дақиқада ўқилади

Аёл киши нега эркаклардан камроқ пул топиши маълум бўлди

Фото: Fotolia

Буюк Британияда айни пайтда ходимлар иш ҳақи билан шуғулланувчи мутахассислар ҳар доимгидан ҳам банд. Сабаби шуки, келаси йил апрель ойига қадар иш берувчи томон эркак ва аёл ходимларнинг ойлик маоши ўртасидаги фарқни оммага ошкор этиб борувчи тизимни жорий этиши лозим. Шунга ўхшаш қарор АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан ҳам имзоланди. Бу тадбир иш жойида гендер сезувчанлигини йўқотиб, аёл ва эркак ходимларнинг имкониятларини мувофиқлаштиришга қаратилган.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг (OECD) соҳа юзасидан ўтказган тадқиқотига кўра, ривожланган ва юқори ривожланаётган мамлакатларда меҳнат қилувчи аёл ходиманинг маоши худди шу вазифани бажариб турган эркак ишчи ишлаб топадиган даромаднинг 85 фоизини ташкил этади. Корн Ферри ўрганган 25 та мамлакатда эса бу рақам 98 фоизни ташкил этган.

Маълумотларга кўра, Европадаги деярли 70 фоиз ишчи аёллар меҳнат жамоасининг камида 60 фоизи аёл киши бўлган жойда фаолият олиб боради. Бу дегани, эркак киши аёлларга нисбатан масъулиятли, нуфузли, жумладан, маъмурий бошқарув, ҳуқуқ ва молиявий тармоқларда фаол ҳисобланади.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, аёл кишининг ижтимоий юқори лавозимда кам учрашига сабаб - унинг фарзанд парвариши билан машғул бўлиши. Бу даврда она бўлган ишчи фарзанд парваришига кўпроқ вақт ажратиши талаб этилади, шунинг учун улар жамиятда кам эҳтиёж сезилган касбни танлашга мажбур бўлади. Бошқа ҳолатда эса кам соат ишлашга ҳаракат қилинади. Айни шундай ҳолатда АҚШдаги ишчи аёлнинг маоши 4 фоизгача камайишини кузатиш мумкин.

Шунингдек, турмушидан ажралган ишчи аёл оилавий харажатларни ўз бўйнига олиши лозим. Қонунчиликда назарда тутилган ота-оналик масъулиятидан ташқари, бола парваришида талаб этиладиган шароитлар битта аёл кишининг саъй-ҳаракати билан пайдо бўлмайди.

Бундай ҳолатни ўзгартириш учун эркак шифокор, ўқитувчиларни кўп бўлишини қўллаб-қувватлаш лозим. Шу билан бирга, бола парвариши учун тақдим этиладиган таътил ишчи отага ҳам берилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Мавзуга оид