Барселона мэри Испания ҳукумати қарорини танқид қилди
Барселона мэри Ада Колау Испания вазирлар кенгашининг Каталонияга нисбатан конституциянинг 155-моддасини қўллаш қарорини барча фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳужум деб атади. У бу ҳақда твиттерда айтиб ўтди.
Колаунинг ёзишича, "Рахой кўпчилик кураш олиб борган Каталониянинг ўзини бошқариш ҳуқуқини тўхтатди".
Испания вазирлар кенгаши 21 октябрда Каталония мухториятини тўхтатишга имкон берувчи Испания конституциясининг 155-моддасини қўллаш қарорини қабул қилди. Испания бош вазири "марказий ҳукумат Каталония мухториятини чеклашга имкон берувчи моддани қўллашни истамаганини" айтиб ўтди. Унинг қўшимча қилишича, "Каталонияда мухторият чекланмайди, бироқ қонун доирасидан чиққан мухторият ҳукумати четлаштирилади".
Рахойнинг айтишича, Испания вазирлар кенгаши сенатдан Каталония ҳукумати раиси, раис ўринбосари ва қолган маслаҳатчиларни ўз лавозимларидан четлатишга рухсат беришни сўрайди. Бош вазир Каталонияда "вазият нормаллашиши билан" сайловлар ўтказилишини эълон қилди. "Муддат энг кўпи билан 6 ой", деб айтган Рахой.
Каталонияда 1 октябрда мустақиллик референдуми ўтказилди. Бу референдум Испания ҳукумати ва конституциявий суди томондан ноқонуний деб топилган.
Мавзуга оид
21:44 / 12.11.2024
Испаниянинг қатор ҳудудлари кучли ёғингарчилик хавфидан огоҳлантирилди
14:30 / 12.11.2024
РФ хавфсизлик кучлари Испанияда учувчини ўлдирганликда гумонланмоқда
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
22:04 / 06.11.2024