Жаҳон | 19:54 / 21.10.2017
8783
1 дақиқада ўқилади

Сурия ва Эрон ҳарбий соҳада меморандум имзолади 

Фото: SANA

Сурия ва Эрон армияси бош штаблари бошлиқлари, генераллар Али Аюб ва Муҳаммад Бокирий икки давлат қуролли кучлари ўртасида ўзаро ҳаракатлар ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳақидаги меморандумни имзолашди. Бу ҳақда Суриянинг SANA ахборот агентлиги хабар бермоқда

Ҳужжат "икки дўстона армиянинг ҳарбий тайёргарлик соҳасидаги ҳамкорлигини кенгайтириш, қуролли кучларнинг террорчиликка ва АҚШ-Исроилнинг Яқин Шарқдаги режаларига қарши жанговар қобилиятини ошириш учун жанговар тажриба, замонавий технологиялар ва разведка маълумотлари билан алмашиш"ни назарда тутади. 

Эрон генерали Дамашққа ташрифи вақтида (18-21 октябрь) Сурия президенти Башар Асад томондан қабул қилинган. У Асадга Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Ҳаменеийнинг номасини етказган. Оятуллоҳ номада Сурия президенти ва унинг халқини террорчиликка қарши курашдаги ғалабалари билан муборакбод этган.

Мавзуга оид