Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда тадбиркор бошқа бир тадбиркорни 20 минг доллар туфайли ўлдирди
Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги Истиравшонда истиқомат қилувчи икки киши ўз ҳамқишлоғини шафқатсизлик билан ўлдирганликлари учун судланди: улардан бири марҳумга 20 минг доллар қарз бўлиб қолган ҳамда уни ўлдириш учун яна бир кишини ёллаган.
Сўғд вилояти судининг судьяси Феруза Аҳмадзоданинг «АП»га хабар беришича, ушбу тадбиркорлар устидан суд жараёни 16 октябрь куни якунланган.
47 ёшли Аъзам Хўжажонов ва 41 ёшли Юнусжон Мирзоев ТР ЖКнинг 104- (Қотиллик), 32-моддалари (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва унга суиқасд қилиш) бўйича айбдор деб топилган.
Суд жиноятни ташкиллаштирган Аъзам Хўжажоновни 22 йил, Юнусжон Мирзоевни эса 20 йиллик колония жазосига ҳукм қилди.
«Аъзам Хўжажонов маҳаллий тадбиркор – 41 ёшли Бахтиёр Асроровдан 20 минг АҚШ долларига қарздор бўлиб қолган, бироқ Асроров ўз пулларини қайтаришни сўраганида, Хўжажонов уни ўлдиришга қарор қилади. У бошқа бир тадбиркор – Ю.Мирзоевни Асроровни ўлдириш учун ёллайди. 2017 йилнинг 17 июль куни соат тахминан 20:30ларда Мирзоев ўз машинасида ўтирган Асроровни бўғиб ўлдиради. Судланганлар унинг жасадини ертўлага яширишади, эртаси куни эрталаб эса уни Зарафшон дарёсига ташлаб юборишади. 20 июль куни эрталаб Асроровнинг жасади Панжикент шаҳри ҳудудида милиция томонидан топилган», - дея айтиб ўтган судья.
Унинг сўзларига кўра, суд қарори ҳозирча қонуний кучга кирмади ва унга шикоят берилиши мумкин.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026