Жаҳон | 13:15 / 22.10.2017
7122
2 дақиқада ўқилади

Аргентиналиклар нимани танлайди: ривожланиш ёки анъанавий бошқарув?

Агентина мамлакатини сўнгги икки йил давомида президент сифатида бошқариб келаётган Маукрисио Макри олдида бошланган ислоҳотларни янги босқичга кўтариш учун яхши имконият пайдо бўлди. Бугун, 22 октябрь куни Аргетинада парламент сайлови ўтказилади ҳамда амалдаги президент партияси жиддий курашга киришиши тайин.

Ишни кўзини яхши билган президент Макрининг партияси собиқ президент Кристина Фернандез ва перонистлар қаршилигига дуч келиши мумкин. Сиёсатшунос Серҳио Беренштайннинг фикрича, Маукрисио Макри илк демократик йўл билан сайланган ҳамда вазифасини муваффақиятли якунлаган президент бўлиши мумкин. Унинг учун саккиз йиллик даврда президентни қўллаб турувчи парламентарий ҳозир бўлиши лозим. Макри бошлаган иқтисодий ислоҳотлар, песо валютасининг девалвацияси, экспорт солиқ ставкаларининг пасайтирилиши ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этишга уринишлар самарали фойда бермоқда.

Фото: Маукрисио Макри

Cambiemos (Ўзгартирамиз) партияси ана масъулиятни англаган ҳолда касаба уюшма вакиллари, перонистлар билан ҳамкорлик қилиши кутилмоқда. Улар ҳукуматга келган пайтда, мамлакат миллий валютаси 40 фоизлик инфляцияга учраган эди, ишсизлик эса 9 фоизлик чизиқдан ўтганди. Ҳозир вазият ўзгарган, валюта инфляция 20 фоиз, ишсизлик суръати 3 фоизни ташкил этмоқда.

Барча вазият кечга яқин ойдинлашади, аргентиналиклар қай томонни танлайди: ривожланиш ёки анъанавий бошқарув?!

Мавзуга оид