Испания Бош вазири Каталония мустақиллигига нуқта қўймоқчи
Барчаси тамом. Испания Бош вазири Мариано Раҳой 21 октябрь куни мамлакат Сенат аъзоларига Каталония маъмуриятини бекор қилишни, шунингдек, келгуси олти ой ичида сайлов масаласи қайта кўтарилмаслигини сўраб талабнома юборди.
Ҳукумат 1978 йилда қабул қилинган конституциянинг 155 моддаси, яъни маъмурий бирликни давлат қонунига мажбур бўйсундириш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи бўлмоқда. Айни пайтда Сенат ушбу сўровни 27 октябрга қадар кўриб чиқиши шарт. Бунинг устига Раҳойнинг консерватив Халқ партияси Сенатда кўп ўринга эга сиёсий куч эканлиги инобатга олинса, талабноманинг тақдирини олдиндан айтиш мумкин. Шунингдек, Социалистлар ҳам Бош вазир илгари сурган ғояни маъқуллаши кутилмоқда.
"Ҳеч қандай демократик жамиятда бош қомусда белгиланган қонун нормалари бузилиши кузатилмайди”, дейди Испания раҳбари.
Аммо, сиёсатчи каталанларнинг 43 фоизи референдумда иштирок этгани, улардан 90 фоизга яқини Каталония мустақиллиги учун овоз берганига муносабат билдиришдан бош тортган. Айни пайтда кўчадаги тартибсизликлар кучайгани сари, расмий Мадрид каталанларнинг пойтахтдан билдирилаётган буйруқларни бажармаслигидан хавотирда бўлмоқда.
el Periódico нашрининг ёзишича, талатўплар авж олиши билан мустақиллик истаги билан кўчага чиққан каталанларнинг сони камйиб бормоқда. Хабарда айтилишича, 36 фоиз каталанларгина мустақилликни истайди, айримлар эса минтақавий сайловни қайта ташкил этишни хоҳлайди.
Мавзуга оид
21:44 / 12.11.2024
Испаниянинг қатор ҳудудлари кучли ёғингарчилик хавфидан огоҳлантирилди
14:30 / 12.11.2024
РФ хавфсизлик кучлари Испанияда учувчини ўлдирганликда гумонланмоқда
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
22:04 / 06.11.2024