Испания вазирликлари сайтлари киберҳужумга дуч келди
Anonymous халқаро гуруҳи Испаниянинг уч вазирлиги ва Халқ партияси сайтига ҳужум уюштирди. Бу ҳақида якшанба куни La Vanguardia газетаси хабар берди.
Манбага кўра, Адлия ва тараққиёт вазирликлари, шунингдек Иқтисодиёт, саноат ва рақобатбардошлик вазирлиги саҳифасига киберҳужум уюштирилган. Нашрда таъкидланишича, сайтлар фаолияти якшанба куни соат 11:00да қайта тикланган.
21 октябрь куни газета Anonymous гуруҳи ҳукуматнинг Каталония инқирози муҳокамасига доир фавқулодда йиғилиши арафасида Испания Конститутцион суди сайтини бузиб киргани ҳақида маълум қилганди. Суд сайтига "Озод Каталония" кампанияси доирасида ҳужум қилинган, гуруҳ бу ҳақида ижтимоий тармоқларда маълум қилган.
Мавзуга оид
21:44 / 12.11.2024
Испаниянинг қатор ҳудудлари кучли ёғингарчилик хавфидан огоҳлантирилди
14:30 / 12.11.2024
РФ хавфсизлик кучлари Испанияда учувчини ўлдирганликда гумонланмоқда
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
22:04 / 06.11.2024