Жаҳон | 06:56 / 22.10.2017
11103
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: 23 октябрда Каталония мустақиллиги эълон қилинмоқчи

Фото: siol.net

Каталония раҳбари Карлес Пучдемон 23 октябрда мухторият мустақиллигини эълон қилмоқчи. Бу ҳақда ўз манбасига иқтибос келтирган ҳолда El Confidencial нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Пучдемон ва Каталониянинг Сан-Висенс-дельс-Орс шаҳри мэри Уриол Жункерас Испания бош вазири Мариано Рахой Испания ҳукумати фавқулодда йиғилиш давомида Каталония раҳбариятини ҳокимиятдан четлатиш ҳамда маҳаллий ҳукуматни ўзини бошқариш ҳуқуқини чеклашга имкон берувчи Испания конституциясининг 155-моддасини жорий қилиш қарорини қабул қилганини айтгандан кейин Каталония мустақиллигини эълон қилиш жараёнини тезлаштиришга қарор қилишган.

Нашрнинг маълум қилишича, мухторият Испаниядан ажралишини қандай эълон қилиши номаълум. Бунинг учун парламент йиғилиши чақиртирилиши мумкин. Каталония ҳукумати шу йўл билан Испания сенати қарор чиқаришидан аввал мустақилликни эълон қилмоқчи. 

Мавзуга оид