"Титаник" йўловчисининг мактуби рекорд қийматга сотилди
Океан тубига ғарқ бўлган машъум "Титаник" кемаси йўловчисининг кемадан йўлламоқчи бўлган мактуби рекорд қиймат – 126 минг фунт стерлингга сотилди. Бу ҳақда Henry Aldridge & Son аукцион уйи вакили маълум қилди.
Мактуб америкалик тадбиркор Оскар Холверсон томонидан 1912 йил 13 апрель, яъни кема чўкишидан бир кун аввал ёзилган. Бу мактуб кеманинг Атлантика океанига ғарқ бўлишида ҳозирча бус-бутун топилган ягона мактубдир.
Кемада рафиқаси билан саёҳат қилган Холверсон бу мактубни онасига йўлламоқчи бўлган. У мактубда кемадан олган таассуротлари билан бўлишган ва таниқли бадавлат одам Жон Жейкоб Асторни учратгани ҳақида ёзган. Оқибатда Холверсон ҳам, Астор ҳам фожиа вақтида тирик қолишмаган. Холверсоннинг рафиқаси эса ўша машъум фалокат вақтида омон қолган.
Кейинроқ Холверсоннинг жасади топилиб, сув юзасига олиб чиқилган. У йўлламоқчи бўлган мактуб унинг кўкрак чўнтагидаги ён дафтарчасида бўлган.
Британиянинг Девайзес шаҳрида жойлашган Henry Aldridge & Son аукцион уйи "Титаник" билан боғлиқ буюмларни сотиш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди
21:36 / 21.09.2024
Францияда талабалар археологик қазиш ишлари давомида 200 йиллик мактубни топди
00:43 / 13.09.2024
Аляскада круиз кемаси улкан муз бўлаги билан тўқнашиб кетди
21:20 / 16.03.2024