Технология | 20:12 / 23.10.2017
9342
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги сунъий интеллект мутахассиси қанча пул топади?

Фото: Inc

АҚШда эндигина олийгоҳни тамомлаб, ишга жойлашган АТ-компанияларининг сунъий интеллект соҳасидаги мутахассислари йилига 300-500 минг доллар топишади. 

Сунъий интеллект мутахассисларининг маошлари ҳақидаги маълумотлар АТ-компанияларда ишловчи ёки ишга таклиф қилинган тўққиз манбанинг сўзларига асосланиб, The New York Times нашри томонидан тақдим этилди. 

"АТ-компаниялар юзни сканерловчи смартфонлар, махсус тиббий ускуналар ва автобошқарувли машиналарни ишлаб чиқариб, сунъий интеллект технологияларига фаол инвестиция киритмоқда. Улар мутахассисларга ҳатто истеъдодли одамларги маош беришда зиқналик қилмайдиган соҳани ҳам ҳайратда қолдирадиган пуллар тикишга тайёрлар", - дейилади The New York Times'да. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид