Фан-техника | 17:30 / 23.10.2017
5749
1 дақиқада ўқилади
Илон Маск юқори тезликдаги туннелнинг биринчи қисми учун рухсат олди
АҚШнинг Мэриленд штати амалдорлари Илон Маскка узунлиги 16 км. бўлган туннелни қуришга рухсат беришди. Бу ҳақда Mashable хабар қилмоқда.
Бу қисм Маскнинг The Boring Company компанияси учун биринчи лойиҳага айланади. Лойиҳа доирасида Нью-Йорк ва Вашингтон ўртасида юқори тезликдаги туннелни қуриш режалаштирилган.
Таъкидланишича, Маск лойиҳани ҳаётга татбиқ этиши учун бошқа штатлар, шунингдек, федерал ҳукуматдан ҳам рухсат олиши керак. Бунга қадар тадбиркорга Лос-Анжелес атрофида тажрибалар учун кичик туннелни қуришга рухсат беришганди.
Мавзуга оид
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
23:39 / 08.11.2024
Tesla капитализацияси 1 трлн доллардан ошди
20:11 / 07.11.2024
Маск бор кучи билан республикачиларни тарғиб қилди. Трамп уни қандай тақдирлайди?
11:50 / 05.11.2024