Жамият | 09:54 / 23.10.2017
8263
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 9-синф ўқувчиси милтиқдан дўстини отиб ташлади

Ғарбий-Қозоғистон вилоятининг Уральск шаҳрида 14 ёшли мактаб ўқувчиси ўз синфдошини ов милтиғидан отиб ўлдирди. Хабар қилинишича, ҳодиса эҳтиётсизлик туфайли содир бўлган. ОАВнинг Уральск Ички ишлар бошқармаси катта инспектори Динара Абдулкаликовага асосан хабар беришича, фожиа 20 октябрь куни юз берган.

«Уральск шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган вояга етмаган шахс Деркўл қишлоғидаги ҳовуз ёнида бўлиб турган вақтида 2003 йилда таваллуд топган вояга етмаган шахсни ов милтиғидан отиб қўйган. Натижада, яраланган шахс вилоят болалар шифохонасида ҳаётдан кўз юмди», - дея хабар берган Абдулкаликова.

Шунингдек хабар берилишича, мактабда ҳар икки ўсмир фақатгина «ижобий томондан» ўзини кўрсатган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид