Ўзбекистон | 21:30 / 23.10.2017
21452
1 дақиқада ўқилади

Президент Ички ишлар идоралари ходимларининг бир гуруҳини мукофотлади

23 октябрь куни Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

«Мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин», — дейилади ҳужжатда.

Фармонга мувофиқ, вазирликнинг қатор ходимлари II даражали «Шон-шараф», «Дўстлик». «Мардлик» орденлари, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун», «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид