Жаҳон | 07:33 / 23.10.2017
11154
1 дақиқада ўқилади

Трамп: АҚШ Шимолий Корея атрофидаги вазиятнинг исталган ривожига тайёр

Фото: twitter.com/POTUS

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Шимолий Корея билан боғлиқ вазиятнинг исталган ривожига тайёр, деб айтди.

"Биз барчасига тайёрмиз. Биз шунчалик тайёрмизки, сиз бунга ишона олмайсиз. Биз керак бўлса, шунчалик тайёрмизки, сиз бундан карахт ҳолга тушасиз", деб айтган Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.

"Буни қилмаслик яхши бўладими? Ҳа. Бу юз берадими? Ким билсин", деб қўшимча қилган Трамп эҳтимол Пхеньянга қарши ҳарбий вариант қўлланиши мумкинлигини назарда тутиб.

Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги қарама-қаршилик АҚШ ва Жанубий Корея уруш вазиятида Шимолий Кореяга зарба беришни машқ қилиш бўйича ўтказган ҳарбий машғулотлардан кейин кучайган. Шимолий Корея АҚШ таҳдидидан хавфсираб, ядровий ва ракета салоҳиятини оширмоқда.

Мавзуга оид