Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея компанияси Wi-Fi’да тезлик бўйича инқилоб қилмоқчи
Жанубий Кореянинг SK Telecom (SKT) уяли алоқа оператори симсиз алоқа технологиясини ишлаб чиқди, у маълумотларни сониясига 4,8 гигабитга қадар бўлган тезликда узатиши мумкин. Бу ҳақда The Korea Herald хабар бермоқда.
"Wi-Fi янги стандарти ишлаш тезлиги 5G тармоғига тенг ёки ундан ортиқ бўлади, бу эса мобиль қурилмаларда ишлашни анча енгиллаштиради", - дея айтиб ўтди SK Telecom тармоқ технологиялари бўлими раҳбари Пак Чжин Хё.
Таққослаш учун, ҳозирги авлоддаги (стандарт - 802.11n) роутерларнинг энг қиммат моделлари симсиз уланишда тахминан 2,5 Гбит/с. максимал тезликни таъминлайди. Нарх бўйича ҳамёнбоп бўлган моделлар эса максимум 1,2 Гбит/с.да ишлаши мумкин. Шу тариқа, янги технологиялар тезликни ҳозирги стандарт билан солиштирганда тўрт баробарга ошириши мумкин.
Ишлаб чиқарувчи компания сўзларига кўра, янги авлоддаги Wi-Fi роутер узатиш ва сигнални қабул қилиб олиш учун тўртта антенна ҳамда кенглиги 160 Мгц. бўлган каналдан фойдаланади. Бу ҳозирги авлодга нисбатан анча барқарор уланишни таъминлаб беради.
Янги қурилмани тижорат мақсадларда кейинги йил чиқариш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
09:45 / 09.05.2026
Wi-Fi роутер «ўлаётганини» ва янгисини сотиб олиш зарурлигини қандай билиш мумкин?
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026