Жамият | 10:02 / 23.10.2017
10792
1 дақиқада ўқилади

“ЗИЛ-130” ҳайдовчиси автомашинада 77 ёшли қўшнисини босиб кетди

Урганч туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган М.Қ. 2017 йил 15 октябрь куни ўзига тегишли бўлган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасида қўшниси, 1940 йилда туғилган, Б.Т.нинг шоли сомонини даладан уйига олиб келишда кўмаклашмоқчи эди, деб хабар бермоқда Хоразм вилояти ИИБ.

Аммо, автомашинага сомон ортиш жараёнида, ҳайдовчи орқага ҳаракатланиш пайтида эҳтиёт чораларини кўрмаганлиги боис, автомашина орқасида турган қўшнисини босиб ўтади, натижада, 77 ёшни қаршилаган, отахон олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид