Фан-техника | 21:50 / 24.10.2017
25322
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги илк рельсларда юрмайдиган поезд Хитойда синовдан ўтказилди

Фото: EAST NEWS

Хитойнинг Чжучжоу шаҳри аҳолиси дунёдаги илк рельссиз электпропоездни синовдан ўтказишга муваффақ бўлди. Ушбу транспорт воситасининг илк йўловчиларининг айтишича, "бу метро ёки йўлда юришга ўхшашдир". Рельссиз электропоезднинг илк намойиш линияси 23 октябрда очилди. Бу поезд Темир йўл ташишларининг 13-Хитой халқаро кўргазмасининг бош экспонатларидан бири ҳисобланади. Бу кўргазма 24-27 октябрь кунлари бўлиб ўтади.   

Автоном рельсларга эга тезюрар поезд  (ART) поезд ва автобус ўртасидаги транспорт воситасидир. Унда резина шиналар бор, шу сабаб у исталган шаҳар йўли орқали ҳаракатлана олади. Поезд трасса хусусиятларини аниқлаб, йўналишни тўғрилайдиган датчиклар билан жиҳозланган. Ушбу поезднинг қурилиши CRRC темир йўл компаниясининг тадқиқот институтига 2,2 млн долларга тушган. 

Узунлиги 30 метр келадиган поезд учта вагондан ташкил топган ва 300-500 йўловчига мўлжалланган. Поезд батареялари 10 дақиқа ичида қувватлана олади ва тўлиқ қувватланганда у кейинги қувватланишгача 25 км йўл босиб ўта олади. Электрпоезд 100 фоизга қувватланганда 70 км/соатлик максимал тезлик билан 40 км йўл босиб ўта олади.

Расман 6,5 км лик линия 2018 йил биринчи ярмида Хунань вилоятида фойдаланишга киритилади. Аҳоли поезддан бепул фойдалана олади, йўл ҳақи ўрнига ID қўлланади.

Пекинда жорий йил охирида магнит ёстиқчаларда ҳаракатланувчи поезд ишга туширилади. Ҳозирда поезднинг кўтарилиб қўйган 8та станцияси қуриб битказилган. Йўловчи бу станциялар орасида 100 км/соат билан юра олади. Линия кунига ўртача 160 минг йўловчи ташишга мўлжалланган.

Мавзуга оид